Осиёнинг терма жамоалар миқёсидаги барча турнирларида зафар қучиш биринчи бўлиб ироқликларга насиб қилди. Қитъанинг ҳеч бир мамлакати бундай кўрсаткични қайд этмагани ҳақида «Championat.asia» хабар берди.
Ҳиндистонда якунига етган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ироқ ғолибликни қўлга киритиб, 16 ёшгача футболчилар ўртасидаги мусобақада ютилмай келаётган совринга эга чиқди.
Ироқ миллий терма жамоаси 2007 йил Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Мамлакатнинг 19 ёшгача бўлган футболчилари беш бор қитъада тенгсиз деб топилган. 2014 йил ироқликлар 14 ёшгача футболчилар ўртасидаги турнирда ҳам Осиёнинг ҳамма мамлакатидан кучли бўлганди. 2013 йилда эса 22 ёшгача бўлган ироқлик футболчилар Осиё тахтига чиққанди.
Изоҳ (0)