Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга нисбатан суиқасд тайёрлангани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
У Instagram’даги аккаунтидан Kavkaz_pravda янгиликлар блогининг шу ҳақдаги постига изоҳ қолдирди. «Нима учун мен бундан бехабарман)))))», — деб ёзди Чеченистон раҳбари.
Аввалроқ Чеченистон раҳбарининг матбуот котиби Алви Каримов шу йил ёзда Рамзан Қодировга гўёки суиқасд тайёрлангани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этган эди.
«Новая газета» нашри Чеченистоннинг Ножай-Юрт туманидаги Беной қишлоғида, Рамзан Қодиров қароргоҳида унга нисбатан суиқасд тайёрлангани, бу ердан портловчи қурилма, фитна иштирокчиларидан эса кўплаб қурол-аслаҳа мусодара этилгани, бир неча ўнлаб кишилар қўлга олинганини билдирганди.
Изоҳ (0)