Куба шарқий қисмида «Мэттью» довули яқинлашиши муносабати билан 316 мингга яқин киши эвакуация қилинди. У яқин соатлар ичида мамлакат соҳилларига етиб келади. Бу ҳақда 4 октябрь, сешанба куни Ғарб ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«20 минг киши вақтинчалик бошпаналарга яширинган, яна 296 минг киши хусусий уй ва квартираларга жойлаштирилган», — дейилади хабарда.
Циклон ҳақидаги огоҳлантириш Куба ҳукумати томонидан мамлакатнинг олтита шарқий провинцияси, жумладан, Сантьяго-де-Куба ва Гуантанамода ҳам эълон қилинган эди.
Метеорологларнинг маълум қилишича, «Мэттью» соатига 230 километр тезлик билан ҳаракатланаётган тўртинчи даражадаги кучли бўронлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)