Франциянинг Альп тоғларидаги Шамони шаҳрида вингьсют (қанотли либос)да парвозни амалга ошираётган россиялик парашютчи ерга қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Midi Libre’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, воқеа 3 октябрь куни содир бўлди. Исми ва ёши маълум қилинмаган россиялик эркакнинг парашюти очилмагани таъкидланмоқда. Ерга қулаш олдидан парашютчи Эльбонне кўчасидаги бинолардан бирига урилган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«РБК»нинг парашют соҳасидаги манбаси ҳалок бўлган эркак екатеринбурглик вингсьют-учувчи Ратмир Нагимьянов эканини маълум қилди.
Парашют соҳасига ихтисослашган Blinc журналининг маълумотларига кўра, 2016 йилда дунё бўйлаб вингсьютда сакраб, ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди.
Изоҳ (0)