Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил мартида Яманда ихтилофнинг авж олиб кетишидан буён мамлакат ҳудудида 4 мингдан ортиқ тинч фуқаро ўлдирилди, 7 мингга яқини яраланди. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси расмий вакили Руперт Колвилл баёнот берди, деб маълум қилади «ТАСС».

Руперт Колвилл. Фото: БМТ матбуот хизмати

Руперт Колвилл. Фото: БМТ матбуот хизмати

«2015 йил мартидан буён ўлдирилган ва яраланган тинч фуқароларнинг умумий сони, Ямандаги персоналимизнинг тасдиқлашича, 10963 кишини ташкил этиб, шулардан 4014 нафари ўлдирилганлардир», — маълум қилди у.

Колвиллнинг сўзларига қараганда, августда ўлдирилган ва яраланганлар сони кескин кўпайиб кетган. Бу сулҳ тартибининг бузилиши билан боғлиқдир. Бу вақт ичида 279 тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган, 339 нафари яраланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган