АҚШнинг OSI Group ҳамда унинг Хитойдаги шуъба корхонаси — Shanghai Husi Food ХХРда 24,3 миллион юань (3,6 миллион доллар) жаримага тортилди. Компания тармоқ ресторанларига сифатсиз гўшт етказиб бергани аниқланди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳсулот ва дори воситалари назорати бўйича Шанхай бошқармаси чиқарган қарорга кўра, OSI Group’нинг Хитой бўлинмаси 7,3 миллион юань (1,1 миллион доллар), Shanghai Husi Food эса 17 миллион юань (2,5 миллион доллар) миқдорида жарима тўлайди.
Shanghai Husi Food илгари McDonald's, KFC ва Pizza Hut тармоқ ресторанларига гўшт етказиб берган. 2014 йилда маҳаллий Dragon TV телеканали кўрсатган фош қилувчи репортаждан сўнг жанжал кўтарилиб, иш судгача оширилди. 2016 йилда компаниянинг ўн нафар ходими турли йилларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Изоҳ (0)