Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 7-турида Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» Уэльсда иродали ғалабага эришди.
Учрашувнинг 8-дақиқасига келибоқ мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, унинг якунига 6 дақиқа қолганида Милнер «Ливерпуль»ни очко йўқотишдан сақлаб қолди. Мазкур ғалаба Клопп жамоасини турнир жадвалида 2-ўринга олиб чиқди.
Яқиндагина Роман Абрамович билан бирга тушлик қилган Антонио Контенинг «Челси»си кетма-кет учта очко йўқотилган ўйиндан кейин зафар қучди. Виллиан ва Диего Костанинг голларига «Халл Сити»дан ҳеч ким жавоб қайтара олмади.
7-турни «Эвертон» ва «Кристал Пэлас» клублари ўзаро дуранг билан бошлаб берган бўлса, 1 октябрь кунидаги қолган беллашувларда ғолибни аниқлаб бўлмади. Тур ўйинлари 2 октябрь кунида давом этади.
Англия Премьер-Лигаси 7-тур беллашувлари 1 октябрь, шанба
«Суонси» — «Ливерпуль» 1:2
Голлар: Лерой Фер, 8 (1:0). Роберто Фирмино, 54 (1:1). Жеймс Милнер, 84-пен (1:2).«Вест Ҳэм» — «Мидлсбро» 1:1
Голлар: Кристиан Стуани, 52 (0:1). Дмитри Пайе, 57 (1:1).«Сандерленд» — «Вест Бромвич» 1:1
Голлар: Насер Шадли, 35 (0:1). Патрик ван Анхолт, 83 (1:1).«Уотфорд» — «Борнмут» 2:2
Голлар: Каллум Уилсон, 31 (0:1). Трой Дини, 50 (1:1). Жошуа Кинг, 63 (1:2). Исаак Саксесс, 65 (2:2).«Халл Сити» — «Челси» 0:2
Голлар: Виллиан, 60 (0:1). Диего Коста, 67 (0:2).2 октябрь, якшанба«Манчестер Юнайтед» — «Сток Сити»«Лестер» — «Саутгемптон»«Тоттенҳэм» — «Лестер»«Бёрнли» — «Арсенал»
Изоҳ (0)