Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Москвадаги даволаниш курсини тамомлаб, Бишкекка қайтди. Бу ҳақда, президент девонидаги манбаларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Давлат раҳбарининг самолёти бугун Бишкекнинг Манас аэропортига қўнди», — деди агентлик суҳбатдоши.
23 сентябрдан буён Атамбаев Москва марказий клиник шифохонасида даволанаётган эди. У Нью-Йоркка учаётган пайтда юрак хасталиги аломатлари сабабидан даволанишга олинган эди.
Изоҳ (0)