Россиянинг «Лукойл» компанияси 30 сентябрь куни «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Ўзбекистон нефть-газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ҳужжатни «Лукойл» ташкилий ривожланиш ва карьерани бошқариш департаменти бошлиғи Юрий Пихтовников ҳамда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Саидов имзолади.
Келишув компаниялар ўртасида таълим ва ишлаб чиқариш борасидаги ҳамкорлик принсип ва шартларини белгилайди.
Изоҳ (0)