Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали делегацияси 25—30 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди, деб ёзади UzDaily.
Делегация таркибига жарроҳ, гастроэнтеролог, педиатр, реабилитолог, ортопед, оториноларинголог, инфекционист, фармацевт ва бошқалар кирди.
Ўзбекистонга ташриф чоғида улар Тошкент вилояти ва Навоий шаҳри аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. Ташриф «Соғлом авлод учун» фонди томонидан ташкил қилинди.
Кўрикдан ўтганларнинг барчасига шифокорлар тавсиясига кўра, гуманитар ёрдам сифатида дори-дармонлар берилди.
Изоҳ (0)