28 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Токио метросида газ ҳужуми уюштирилди. Воқеа «Таканадобаба» бекатида содир бўлди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
2. Халқаро комиссия: MH17 нинг уриб туширилишига Россия алоқадорлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта. MH17 ҳалокатини тафтиш қилиш гуруҳи аъзолари Россия радарлари маълумотларини текширади.
3. Исроил собиқ президенти Шимон Перес 93 ёшида вафот этди. Исроил собиқ президенти Шимон Перес 30 сентябрь куни Қуддусда дафн этилади.
4. Мексикада уч ота-онанинг ирсий материалига эга бола туғилди. Абраҳим Ҳасан исмли болакай беш ой аввал дунёга келди.
5. Шароф Шаропов ва Гулчеҳра Эшонқулова тўйолди фотосессиясини ўтказгани ҳақида хабар берилди. Маълумот учун, Шароф Шарапов ва Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 майида расман никоҳдан ўтган.
Изоҳ (0)