• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Округ сайлов комиссиялари учун республика онлайн семинар-тренинги бўлиб ўтди

    Тошкентда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун республика онлайн семинар-тренинги ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.

    Фото: Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати

    Фото: Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати

    Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси ва барча округ сайлов комиссияларининг аъзолари, матбуот марказлари раҳбарлари, сайлов ҳуқуқи бўйича экспертлар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситаларивакиллари ҳам иштирок этди.

    Онлайн-семинар округ сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва уни амалиётда қўллаш бўйича билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, округ сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланди.

    Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакат ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа эканини алоҳида таъкидлади. Юрт келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловнинг барча иштирокчиларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ. Сайловлар – демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятининг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ҳаёти, давлат ва жамият бошқарувида, давлат ҳокимиятинишакллантиришда бевосита иштирокининг асосий шаклидир.

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида демократик талабларга ва умумеътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди.

    Қонунчиликда Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигида сайловларнинг қонун талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган ҳамда фақат қонунга бўйсунадиган мустақил сайлов комиссиялари тизимининг мустаҳкамлаб қўйилгани миллий сайлов тизимининг энг муҳим хусусиятидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари амалга оширади.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳокимият органларининг ҳеч қандай аралашувисиз сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни таъминлайдиган, давлат ҳокимияти тизимида алоҳида ўрин тутган конституциявий орган мақомига эга бўлиб, у ўз фаолиятини мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлилик принсиплари асосида олиб боради. Буларнинг барчаси сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, сайловларнинг демократлигини таъминлаш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

    Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ тайёргарлик кўрилаётгани кўрсатиб ўтилди. Сиёсий партияларга сайловда иштирок этишга ижозат берилди, сайлов округлари ва округ сайлов комиссиялари шакллантирилиб, уларнинг фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Сайловнинг очиқ ва ошкоралигини, транспарентлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилмоқда, халқаро кузатувчиларга таклифномалар юборилди.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ округ сайлов комиссиялари зиммасига мазкур ҳужжатнинг округ ҳудудидаги ижросини назорат қилиш, унинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, сайлов участкаларини тузиш, уларнинг округ бўйича тартиб рақамини белгилаш, манзилини кўрсатган ҳолда рўйхатини эълон қилиш, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, сиёсий партиялар вакилларининг, сайлов округи ҳудудида жойлашган корхоналар, муассаса ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш каби масъулиятли вазифалар юклатилган.

    Семинарда алоҳида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари ўз ишида қонунийлик, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлиги каби тамойилларни таъминлаш каби муҳим тамойилларга доимий эътибор бериши лозим.

    Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг асосий вазифалари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатлари, халқаро сайлов стандартлари, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда матбуот марказларининг вазифалари, кузатувчилар институтининг сайлов жараёнидаги ўрни ва аҳамияти, округ сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий жиҳатлари, шунингдек,сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа кўплаб масалаларга бағишланган маърузалар тингланди.

    Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази, Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси фаолияти билан ҳам танишди.

    28.09.2016, 11:44   Изоҳ (0)   3780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент марказида «Амир Темур» замонавий турар-жой мажмуаси очилди (фото)

    28.09.2016, 11:21

    ШҲТ бош котиби: «Сайловдаги кураш жуда қизиқарли бўлиши аниқ»

    28.09.2016, 10:30

    Ўзбекистонда ўта муҳим объектлар қўриқланиши бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун жавобгарлик жорий этилди

    27.09.2016, 20:43

    Тошкентдаги никоҳ тўйига Алла Пугачёвани чақирган БААлик бойвачча, биринчи теледебатда ғолиб чиққан Ҳиллари Клинтон, ТАТУнинг янги ректори ва куннинг бошқа муҳим я...

    27.09.2016, 20:29

    Ўзбекистонда чет эл фуқаросини фарзандликка олиш тартибига аниқлик киритилди

    27.09.2016, 17:23

    New Profi Technology компанияси Artel бренди остидаги маиший техникани таъмирловчи янги сервис марказларини ишга туширди

    27.09.2016, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.