Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 28 сентябрь куни Франциянинг янги тайинланган элчиси Виолен Бийет де Вильморни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.
«Мулоқот давомида Франция элчихонасининг янги раҳбари Ўзбекистонга мамлакатлар ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида келганлигини таъкидлади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)