АҚШнинг Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларини боғловчи тоннелда икки йўналишдаги йўловчи автобусининг тўқнашуви туфайли 44 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жабрланганларнинг умумий сони 44 кишини ташкил этмоқда, улардан уч киши жиддий жароҳат олди», — дейилади ёнғин бошқармасининг Twitter’даги эълон қилинган ахборотда.
26 сентябрь, душанба куни Нью-Йоркка йўл олган автобус номаълум сабабларга кўра ўзидан олдинда кетаётган автобус билан тўқнашган.
Ҳодиса АҚШдаги энг тирбанд, йилига 42 миллионга яқин автомобиль ўтадиган Гудзон дарёси остидаги Линколн тоннелида рўй берди.
Бунинг оқибатида тоннелда узундан-узоқ тирбандлик юзага келди. Гудзонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчиларга жануброқда жойлашган бошқа тоннелдан фойдаланиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)