23 сентябрь куни «Ўзбеккино» миллий агентлигида Sony компаниясининг Москва филиали вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда агентлик бош директори А. Мусаев, бўлим бошлиғи Б. Муҳамедов, Sony компанияси Москва бўлимини ривожлантириш департаменти мудири Н. Наливко, техник бўлим раҳбари ўринбосари Д. Буневич, компаниянинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори «DatEX-Systems» МЧЖ раҳбари Б. Буркацкий иштирок этди.
Учрашув шу йилнинг май ойида «Ўзбеккино» делегациясининг Россия ва Чехия давлатларига уюштирган расмий ташрифи натижасида амалга оширилди.
Учрашув давомида «Ўзбекфильм» киностудиясини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда уни янги рақамли технологиялар билан жиҳозлаш бўйича ўзаро ҳамкроликни йўлга қўйишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Шундан сўнг Sony вакиллари томонидан «Ўзбекфильм» киностудияси раҳбари Ҳ. Насимов бошчилигидаги кинооператорларга сўнгги русумдаги Sony F-55 видеокамераси маълум муддатга фойдаланиш учун беғараз топширилди.
Изоҳ (0)