Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурор ўринбосари фуқародан алдов йўли билан пул олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
27 апрель куни соат 18:30 ларда Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қўштепа тумани прокурор ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)