Шифокор-гастроэнтеролог Дарья Утюмова организм учун энг зарарли сабзавот бу картошка эканлигини айтди, деб ёзади “Sports.kz” нашри.
Картошканинг барча навлари юқори гликемик индексга эга. Гликемик индекс деганда бирор маҳсулот таркибидаги углеводларнинг организмда сўрилиши ва глюкозага айланиш тезлигини кўрсатадиган коэффициэнт тушунилади. Сабзавотлар орасида картошкада бундай индекс юқори бўлиб, уни кўп истеъмол қилиш қондаги глюкоза миқдорининг кескин ошишига олиб келади ва бу албатта организмга салбий таъсир кўрсатади, — дея таъкидлайди шифокор Утюмова.
Мутахассис сўзларига кўра, картошка ошқозон ости безини кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқаришга мажбур қилади ва организмда ёғлар тўпланишига сабаб бўлади. Шунинг учун қандли диабет ва ортиқча вазндан азият чекадиган инсонларга картошка истеъмолини чеклаш тавсия этилади.
Эслатиб ўтиш жоизки, маҳсулотларнинг гликемик индекси қандай тарзда етиштирилгани ҳамда тайёрланганига қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан, картошка пюреси таркибида гликемик индекс печда пўстлоғи билан пиширилган картошкага нисбатан юқорироқ, — деди шифокор-гастроэнтеролог Дарья Утюмова.
Изоҳ (0)