Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилишидан қатъи назар, Рафаҳда ҲАМАСга қарши операция ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Урушни барча мақсадларга эришгунга қадар тўхтатиш фикри ҳатто муҳокама қилинмаган, — деди Нетаньяху.
Тагессчау нашрига кўра, бош вазирнинг баёноти қарши томон Исроилнинг 40 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқаётган пайтга тўғри келган. Таклиф доирасида фаластинлик маҳбусларнинг ҳам Исроил қамоқхоналаридан озод этилиши муҳокама қилинмоқда.
ҲАМАС вакиллари Исроил таклифини ўрганиш учун Қоҳирани тарк этишган. Миср пойтахтига учишни режалаштирган Исроил делегацияси сафарини кейинга қолдирди. Исроил ОАВларига кўра, Исроил биринчи навбатда ҲАМАСнинг жавобини кутмоқчи эканини айтган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ғазо халқи билан ўт очишни тўхтатиш ўртасида турган ягона тўсиқ ҲАМАС эканини айтган эди. У ҲАМАСни сулҳга рози бўлишга чақирган.
Изоҳ (0)