Чили генерали Аугусто Пиночет диктатураси йилларида қийноқларга дучор этилган 15 нафар сиёсий маҳбус илк марта мамлакат ҳукумати томонидан ҳарбий тузум жиноятлари ҳақидаги архивларнинг фош этилишига эришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжатлар 2054 йилга қадар «махфий» ёрлиғи остида қолиши керак эди.
Эндиликда барча ўқиши мумкин бўлган 15 та папкада газетадан қирқиб олинган парчалар, фотосуратлар ва жабрланганларнинг улар ўғирлаб кетилгани ва қийноқларга дучор этилгани ҳақидаги кўрсатма ва маълумотлар мавжуд.
Ҳозирга қадар Сиёсий маҳбуслар ва қийноқлар масалалари бўйича миллий комиссия томонидан тўпланган материаллардан ҳатто ҳарбий тузум йилларидаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан суриштирув олиб бораётган судьялар ҳам фойдалана олмаган.
Ҳужжатлар Чили собиқ президенти Рикардо Лагос томонидан 2004 йилда имзоланган қонунга мувофиқ махфийлаштирилган эди.
Изоҳ (0)