АҚШ президентлик лавозими учун номзодлар — республикачи Дональд Трамп ва демократ Ҳиллари Клинтон ўртасида бўлиб ўтган дебатдан сўнг CNN телеканали томошабинлари орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ушбу қарама-қаршиликда Клинтон ғалаба қозонган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сўровнома иштирокчиларининг 62 фоизи дебатларда Клинтон ғалаба қозонди деб ҳисобласа, Трампнинг ғалабаси учун уларнинг 26 фоизи овоз берди.
Бунда овоз берган аудиториянинг 41 фоизи Демократик партия, 26 фоизи Республикачилар партияси тарафдорларидан ташкил топган.
Қолган томошабинлар ўзларини ҳеч бир партияга мансуб деб қайд этмаган.
Изоҳ (0)