Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлиб, аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: «Transphoto.ru»

Фото: «Transphoto.ru»

Аввалроқ, мазкур учрашувда Шавкат Мирзиёев 2017—2022 йилларда Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши билан лойиҳа ишлаб чиқилганига алоҳида эътибор қаратгани ҳақида хабар берилган эди.

Учрашувда яна бир муҳим масала — Тошкентнинг барча туманларида янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этиш, яшил майдон ва ҳудудларни янада кўпайтириш масаласи муҳокама этилди.

«Пойтахтда янги транспорт-коммуникация тармоқлари, маданий-маиший объэктлар бунёд этиш, ер усти тезюрар метро йўналишлари қурилишини лойиҳалаштириш ишларини жадаллаштириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди», — дейилади ЎзА ахборотида.

Шавкат Мирзиёев яқин келгусида амалга оширилиши мўлжалланган бу лойиҳалар нафақат Сергели туманини, балки бутун Тошкент шаҳрининг имконият ва салоҳиятини янада юксалтириш йўлида катта истиқболлар очиб беришини қайд этди.

«Ушбу бунёдкорлик ишлари замирида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлик субъэктлари фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маҳаллий ресурслардан кенг фойдаланиш, соҳада минглаб янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилгани, айниқса, аҳамиятлидир», — дейилади ЎзА ахборотида.

Учрашувда Тошкент аҳолиси учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, улкан ҳажмдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш масаласи доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида тартиб-интизомни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, паспорт-виза режимига қатъий амал қилиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар