Ўзбекистон ҳукумати билан Польша ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим 2016 йилнинг 26 сентябридан кучга кирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ахборотига кўра, ушбу ҳужжат 2015 йилнинг 10 сентябрь куни Варшава шаҳрида имзоланган эди.
Мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Польша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ёки Польша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса, аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)