Эрон банклари ушбу мамлакат тарихида биринчи марта кредит карталарини фойдаланишга чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу аҳолининг кенгроқ харид қилишига туртки бўлиши кутилмоқда.
Мижозларга уч турдаги карталар тақдим этилмоқда. Булар 100, 300 ва 500 миллион риёл (3, 10 ва 15 минг доллар) лимитга эга карталардир.
Ҳозирча карталарни мижозларига иккита банк тақдим этмоқда — Bank Melli Iran ва Ayandeh Bank. Биринчи куни 12 мингдан ортиқ кредит карталари тақдим этилгани айтилмоқда.
Марказий банк карталар учун 18 фоиз устама белгилади.
Изоҳ (0)