АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги қаҳвахонада номаълум эркак киши отишма келтириб чиқариб, бир кишини кўкрагидан яралади. Жабрланувчи олинган жароҳатлар туфайли касалхонада оламдан ўтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига етиб келган SWAT бўлинмаси ходимлари отишмани уюштирган 40 ёшлардаги эркакни қўлга олди.
Қаҳвахонага киришда гумонланувчи томонидан ичида портловчи қурилма борлигини айтилган рюкзак аниқланди, бироқ текширилганда бунинг ёлғон эканлиги маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмага гумонланувчи ва ҳалок бўлган шахс ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)