Озарбайжонда мамлакат конституциясига ўзгаришлар киритиш бўйича референдумда Тошкент вақти билан 13:00 га қадар сайловчиларнинг 30,6 фоизи ёки 1,6 миллион киши овоз берди. Маҳаллий қонунчиликка кўра, сайловчиларнинг камида 25 фоизи қатнашган тақдирда референдум бўлиб ўтган ҳисобланади. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Мамлакат фуқаролари конституциянинг 23-моддасига киритилаётган тузатишлар ва янги 6 та моддага муносабатларини билдирмоқда.
Улар, жумладан, президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш, давлат раҳбари ваколатларини кенгайтириш, биринчи вице-президент ва вице-президентлар лавозимларини жорий этиш каби кўплаб масалаларни қамраб олади.
125 округдаги 5267 участкада бўлиб ўтаётган референдум Тошкент вақти билан 20:00 да якунланади. Мамлакат марказий сайлов комиссияси унинг дастлабки натижаларини ярим тундан сўнг эълон қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)