Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириши учун Эрон ўз қазиб олиш ҳамжларини йил охирига қадар музлатиб қўйиши лозим. Бу ҳақда, Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу тариқа, Саудия Арабистони 27 сентябрь куни Жазоирда ўтадиган нефть қазиб олувчилар учрашуви арафасидаги энг жиддий муроса чорасини таклиф қилди.
Агентликнинг маълум қилишича, Эроннинг ҳозирги нефть қазиб олиш ҳажми суткасига 3,6 миллион баррелни ташкил қилади. Саудия мана шу кўрсаткични йил охирига қадар ўстирмасликни талаб қилмоқда.
Саудия Арабистони, август маълумотларига кўра, суткасига 10,63 миллион баррель нефть қазиб чиқаради.
Изоҳ (0)