Италия марказида 24 август куни рўй берган, 300 га яқин одамнинг ҳалокатига сабаб бўлган зилзила оқибатида кўрилган зарар 4 миллиард еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда матбуот анжумани чоғида мамлакат бош вазири Маттео Ренци баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Энг минимал баҳоларга кўра, зарар 4 миллиард евродан кам эмас. Биз ҳозирча фақат энг катта талафот кўрган, одамлар ҳалок бўлган туманлардаги зарарни ҳисоблаб чиқдик, аслида эса уларга ёндош кўпгина ҳудудларда зарарланган бинолар мавжуд», — деди ҳукумат раҳбари.
Фуқаролик ҳимояси департаменти раҳбари Фабрицио Курчонинг маълум қилишича, уй-жойидан маҳрум бўлган 3 минг одам учун бино этилган вақтинчалик шаҳарчанинг қурилиш ишларига 7 ой сарфланди.
Эслатиб ўтамиз, зилзила Италия марказида 24 август куни маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 километр чуқурликда жойлашган эди.
Изоҳ (0)