Сьерра-Леоне терма жамоасининг собиқ футболчиси Альфахор Мамаду Ба 22 сентябрь куни мамлакат пойтахтида рўй берган мудҳиш автоҳалокат қурбони бўлди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
39 ёшли спортчи ўз машинасида кетаётганида қарама-қарши йўналишдан келган юк машинаси унга урилди. Футболчи яқин орадаги шифохонага етказилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Мамаду Ба 2000–2008 йилларда терма жамоа таркибида 35 та ўйин ўтказган. Шунингдек, у 1994–1996 йилларда Бельгиянинг «Локерен» жамоаси таркибида тўп сурган.
Изоҳ (0)