Руминия коррупцияга қарши кураш миллий бошқармаси (DNA) прокурорлари нотариус Иоана Бэсескуга қарши иш қўзғатди. У мамлакат собиқ президенти Траян Бэсескунинг катта қизидир, деб маълум қилади «ТАСС».
Иоана хизмат мансабини суиистеъмол қилган ҳолда пул ювишда айбланмоқда. DNA айбловига кўра, у отасининг 2009 йилдаги сайловолди компаниясини ноқонуний молиялаштиришда иштирок этган.
Мазкур иш бўйича яна беш киши жавобгарликка тортилиши мумкин. Улар орасида собиқ минтақавий ривожланиш ва туризм вазири, айни пайтда депутат сифатида фаолият кўрсатаётган Елена Удря бор. У кўпдан буён коррупция билан боғлиқ бошқа ишлар юзасидан гумондор сифатида кўрилмоқда.
Изоҳ (0)