АҚШ ҳукумати Boeing ва Airbus авиаконцернларига Эронга самолётлар сотишга рухсат берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Airbus 21 сентябрь, чоршанба куни АҚШ хорижий активлар устидан назорат бошқармасидан (Office of Foreign Assets Control, OFAC) Iran Air авиакомпаниясига 27 миллиард долларлик битим доирасида 17 та самолёт етказиб беришга рухсат олди (Airbus ҳаво кемалари АҚШда ҳам ишлаб чиқарилгани учун шундай рухсат талаб этилади).
Концерн вакиллари Эрон самолётларнинг бир қисмини шу йил олишини билдирди.
Шу куннинг ўзида тегишли рухсат олган Boeing Эрон авиакомпаниясига 17,6 миллиард доллар эвазига 80 та самолёт етказиб бериш бўйича битимни тайёрламоқда.
Авиаконцерн мамлакатга салкам 40 йил мобайнида биринчи марта маҳсулотини етказиб бермоқда: Эрон охирги бор 1977 йилда Boeing’дан самолётлар харид қилган.
Изоҳ (0)