Хитойнинг Хэнань вилоятида мактаб автобусининг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна 28 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳодиса 22 сентябрь, пайшанба куни тонгда Шанцю шаҳрида юз берган.
Воқеа жойида шифокорлар ва қутқарувчилар ишламоқда, текширув-суриштирув ишлари бошланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)