Бангладешда ўтган бир кун давомида яшин уриши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда Бангладеш табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш департаменти директори Ҳолид Маҳмуд маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Фақат ўтган сутка ичида Бангладешнинг кўплаб туманлари бўйлаб ёғиб ўтган кучли жала оқибатида яшин уришидан 18 киши қурбон бўлди, 15 дан ортиқ киши жабрланди. Уларнинг аксарияти бу вақтда очиқ осмон остида бўлган», — деди у.
Ҳар йили Бангладешда яшин уриши туфайли юзлаб одам ҳалок бўлади. Сўнгги вақт вазият ёмонлашмоқда. Шунинг учун ҳукумат аҳоли ўртасида билим ва кўникмаларни ошириш ишларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)