Ливия шарқидаги Тобрук шаҳри ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Машина бортида жами етти киши бўлиб, улардан икки нафари омон қолди, деб хабар беради «ТАСС».
Вертолёт Рас-Лануфадан Тобрукка йўл олган ва ҳарбий база яқинида қулаган. Ҳалок бўлганлар мамлакат қуролли кучлари олий бош қўмондони бошқармаси бошлиғи полковник Идрис Юнус Дрисси, унинг турмуш ўртоғи ва ўғли, шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилган икки шахс эканлиги билдирилмоқда.
Вертолёт ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)