Анқарада Исроилнинг Туркиядаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
ОАВ воқеа тафсилотлари ҳақида турлича маълумот бермоқда. NTV телеканалига кўра, ҳодиса икки киши элчихонага киришга урингандан сўнг юз берган. Улардан бири яраланган ва зарарсизлантирилган, иккинчи шахс ҳақида эса маълумот берилмаган.
Haber Turk маълумотларига кўра, 35 ёшли эркак элчихона томонга югурган ва шу аснода яраланган. Ҳозирда полиция унинг қўлида бўлган шубҳали сумкани текширмоқда.
Элчихона ходимлари орасида жабрланганлар йўқлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)