Хитой шарқидаги Цзянсу вилоятида жойлашган Уси шаҳрида турар-жойда табиий газнинг портлаши оқибатида тўрт киши қурбон бўлди. Хитой марказий телевидениесининг 19 сентябрь, душанба куни маълум қилишича, яна олти киши жабрланди, деб ёзади «ТАСС».
Портлаш 19 сентябрь, душанба куни маҳаллий вақт бўйича 04:50 да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газнинг сизиб чиқиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
Воқеа жойида қутқарув ишлари якунланган. Барча жабрланувчилар шифохонага етказилган.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)