БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида 17 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳарбийларга ҳужумни қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бош котиб жабрланганлар тезда саломатлигини тиклашини тилайди ва мазкур жиноят айбдорлари аниқланиши ҳамда жавобгарликка тортилишига умид қилади», — дейилади БМТ матбуот хизмати ахборотида.
«У барча томонларни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича олган мажбуриятларига амал қилишга чақиради. БМТ ҳодисалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва можаро ҳудудида яшаётган инсонлар хавотирига шерик эканлигини билдиради», — дея қўшимча қилинган ташкилот ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кашмирдаги пиёда баталони ҳарбийларига ҳужумни уюштиришда «Жаиш-и-Муҳаммад» гуруҳи жангарилари гумон қилинаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)