18 сентябрь, якшанба куни Будапештдан 30 км шимолдаги Гёдёллё шаҳри осмонида иккита енгил самолёт тўқнашиб кетди, деб ёзади «ТАСС» Венгриянинг M1 телеканалига таяниб. Авиаҳалокат оқибатида тўрт киши, шу жумладан, ёш бола қурбон бўлди.
Фожиа парашют спорти бўйича мусобақаларда содир бўлди. Piper-28 самолётидан парашютчилар сакраб тушди, шундан сўнг машина бурилиш чоғида Cessna 128 самолёти билан тўқнашиб кетди. Шаҳар устидаги ҳаво ҳудуди мусобақаларда иштирок этмаётган учар қурилмалар учун ёпиқ эди. Cessna 128’нинг парвози авиация хизматлари билан мувофиқлаштирилмаган.
Тўқнашув натижасида Piper-28 учувчиси, шунингдек, Cessna 128’да бўлган уч киши, жумладан, ёш бола ҳалок бўлди.
Полиция версиясига кўра, фожиага инсоний омил сабаб бўлди.
Изоҳ (0)