АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби Дональд Трампни атиги 2 фоизга ортда қолдирмоқда. Morning Consult компанияси томонидан 18 сентябрь, якшанба куни эълон қилинган ижтимоий сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Агар сайловлар 18 сентябрь куни бўлиб ўтганида, Клинтон овозларнинг 42 фоизини, Трамп эса 40 фоизини олган бўларди.
Либертарианлар партияси номзоди Гэри Жонсон 8 фоиз олмоқда, респондентларнинг яна 3 фоизи «Яшиллар» партияси вакили бўлган Жилл Стейнни маъқул кўрган. Сўров 15—16 сентябрь кунлари ўтказилган.
Шу билан бирга, CBS телеканалига кўра, президентлик пойгасининг асосий қатнашчилари 13 штатда овоз йиғиш учун курашда тенглашди: Клинтон ҳам, Трамп ҳам мазкур ҳудудларда 42 фоиздан овоз тўпламоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги учун сайловлар 8 ноябрь куни ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)