Британия Сувда сузувчи овланадиган қушлар ва сув-ботқоқ ер-мулклари трести мутахассиси Саша Денч Россия Қизил китобига киритилган кичик (тундра) оққушлар Ненецлар мухтор округидан туманли Альбионга учиб ўтиши чоғида уларга мотопарапланда парвоз қилиш орқали ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда лойиҳага ҳамкорлик қилаётган «Ненецкий» қўриқхонаси «ТАСС»га маълум қилди.
Қўриқхона директорининг илм-фан бўйича ўринбосари Андрей Глотовнинг сўзларига кўра, «Оққушлар билан парвоз» халқаро лойиҳаси қўриқхона ҳудудидан бошланади. «11 мамлакат бўйлаб парвоз чоғида британиялик тадқиқотчи 30 марта тўхтайди, оққушларнинг Арктикадаги ин қуриш жойидан Британиядаги қишлаш жойигача жами 7 минг км йўл босади, экспедицияни Англиянинг Слимбридж шаҳрида якунлайди», — деди у.
Олимнинг сўзларига кўра, Мезень шаҳригача (Архангельск вилояти) британияликнинг ҳамроҳлик гуруҳи вертолётда учади, ундан кейин эса қуруқлик транспортида ҳаракатланади. Шу билан бирга, Мезендан бошлаб парвоз интернет орқали бевосита трансляция қилиниши режалаштирилмоқда.
Глотовнинг аниқлик киритишича, айни пайтда қўриқхона ҳудудида қишлаш учун учиб кетиш олдидан 5 мингга яқин кичик оққуш йиғилган.
Изоҳ (0)