Россия ва НАТО ўртасида давом этаётган мулоқот ўзида ижобий сигналларни ташимоқда. Финляндия президенти Саули Ниинистё шахсий блогида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «ТАСС».
«НАТО ва Россия шу ҳафтада Болтиқ денгизи минтақасида парвозлар хавфсизлиги кафолатлари масаласида бошланган мулоқотни давом эттиради. Икки томон ҳам бу муҳокамани хавфсизликнинг умумий масалаларигача кенгайтираётгани яққол кўриниб турибди. Шундай муҳокама бўлаётганининг ўзи ижобий ҳолат. Финляндия айниқса парвозлар хавфсизлигидан хавотирда, шу боис мазкур йўналишдаги кичик қадам ҳам ўта муҳим», — дея таъкидлади Ниинистё.
Маълумот учун, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг яқин орада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Россия ва альянс ўртасида сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этиш ниятида эканлиги билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)