18 сентябрь куни эрталаб Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатидаги пиёдалар батальони жойлашган жойга ҳужум қилиб, 17 ҳарбий хизматчининг ўлимига сабабчи бўлган террорчилар Покистондаги гуруҳга алоқадор бўлган. Бу ҳақда Ҳиндистон армиясининг жанговар операциялар бўлими раҳбари генерал-лейтенант Ранбир Сингх маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Улар чет эллик террорчилар эди, — деди генерал. — Дастлабки маълумотлар ўлдирилган жангарилар ‘Жаиш-э-Муҳаммад’ гуруҳига тегишли бўлганини кўрсатмоқда». Бу Покистондаги экстремистик гуруҳдир.
Ҳужум уюштирилган батальон Барамулла округидаги Ури шаҳри яқинида жойлашган. Отишма чоғида тўрт террорчи йўқ қилинди. Ушбу ҳужум сўнгги бир неча йил ичида жангарилар томонидан ҳинд ҳарбийларига қарши содир этилган энг қонли ҳужум бўлди.
Ранбир Сингх таъкидлашича, марҳум жангарилардан Покистон белгисига эга бўлган «ҳарбий мақсаддаги буюмлар» топилган. Генерал фикрича, жангарилар яхши машқ қилдирилган ва қурол-аслаҳалар билан яхши таъминланган.
Изоҳ (0)