АҚШ пойтахти жануби-шарқидаги Анакостия/Бэрри Фарм туманида 17 сентябрь, шанба куни кечки пайт рўй берган оммавий отишма туфайли икки киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар полицияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Питер Ньюшемга кўра, жароҳатланганлар орасида аёл ва 8 ёшли бола ҳам бор. Жабрланганлар ҳаётига ҳеч нарса таҳдид қилмаётгани билдирилмоқда. Гумонланувчилар ҳибсга олинган ёки йўқлиги ҳақида маълум қилинмади.
Расмийлар отишма баҳс туфайли келиб чиққанини тахмин қилмоқда. Бироқ бунинг сабаблари, можаро тадбир чоғи ёки бунга қадар содир бўлгани аниқ эмас. Полиция жиноятчини тадбирда иштирок этган кишилар олган фотосуратлар ёрдамида топишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)