Бишкекдан Нью-Йоркка Истанбулдаги Отатурк номли аэропорт орқали кетаётган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилди, бунинг натижасида у зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда, президент матбуот хизматига асосланиб, KNews хабар бермоқда.
Кўрикдан сўнг шифокорлар кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилган президентни дарҳол чуқурлаштирилган текширувдан ўтказиш лозимлиги борасида ягона фикрга келди. Дастлабки ташхисга кўра, Қирғизистон етакчисида юрак билан боғлиқ муаммолар белгилари кузатилган.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан Атамбаев тиббий кўрикдан ўтказилади ва бир муддат шифокорлар назорати остида бўлади.
БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда ўтадиган 71-сессиясида Қирғизистон делегациясига ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев раҳбарлик қиладиган бўлди.
Изоҳ (0)