Футбол бўйича Колумбия чемпионатининг навбатдаги турида мусобақанинг аутсайдерлари — «Кортулуа» ва «Форталеза» клублари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг 23-дақиқасида 0:2 ҳисобида ортда бораётган «Форталеза»ни клуб дарвозабони мағлубиятдан қутқарди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
34 ёшли дарвозабон Нелсон Рамос дастлаб жарима зарбасидан гол киритиб, ҳисобни қисқартирди.
Шундан сўнг Рамос ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жарима зарбасидан тўпни жамоадошига узатди ва у боши билан тўпни рақиб дарвозасига йўналтирди.
Қайд этиш жоиз, бу гол Нелсон Рамос учун фаолиятидаги бешинчи гол бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)