Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли 110 метрли «Она» яхтаси сотилмоқда. Бу ҳақда Yacht Harbour’га таянган ҳолда «РБК» хабар бермоқда.
Яхтада 20 меҳмон ва 47 кишилик экипаж жойлашиши мумкин. Кема 21 узел тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бундан ташқари, унинг бортида ҳовуз ва вертолёт майдони бор. 2008 йили қурилган яхтанинг нархи ошкор этилмаяпти. 2013 йилда Forbes яхта бозоридаги манбаларига таянган ҳолда унинг нархи 200 миллион долларни ташкил этиши мумкинлигини ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, Усмонов каттароқ яхтага — 156 метрли «Дилбар»га эга бўлганидан сўнг «Она» ни сотувга қўйди. Илгари «Дилбар» номи 110 метрли яхтага тегишли эди, кейинчалик унинг номи «Она» деб ўзгартирилди. Ҳозирги «Дилбар» дунёдаги энг катта яхта ҳисобланади.
Изоҳ (0)