Британия тахти валиаҳди, Уэльс шаҳзодаси Чарльз машинада буғуни босиб кетди. Шотландиядаги Балморал қироллик дала ҳовлисида бир неча кун муқаддам содир бўлган воқеа ҳақида, Mirror нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қиролича Елизавета II нинг 67 ёшли ўғли жароҳат олмади, лекин унинг бошқарувидаги Audi жиддий шикастланди.
«Чарльз эҳтиёткор ҳайдовчи, аммо буғулар баъзан йўлга чиқиб қолади, нима ҳам қилиш мумкин», — деди газетанинг суҳбатдоши.
Изоҳ (0)