Мексикада микроавтобус ва эвакуатор иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, саккиз киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Гвадалахарадан 130 километр шимоли-шарқда содир бўлди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Mercedes-Benz Sprinter микроавтобусининг йўловчилари бўлган.
Associated Press агентлиги хабарига кўра, саккиз киши воқеа жойида қурбон бўлган, уч жабрланувчи эса шифохонада вафот этган.
Авария сабаблари ҳақидаги маълумот келтирилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)