Тарихдаги илк муваффақиятли кесарча кесиш 1337 йилда Прагада амалга оширилган. Mlada Fronta Dnes газетасининг маълум қилишича, операция натижасида она ва боланинг ҳаёти сақлаб қолинган, деб ёзади «ТАСС».
Туғуруқ операцияси Чехия қироли Иоганн Люксембургнинг саройида амалга оширилган. Операция ёрдамида кўз ёриган аёл унинг иккинчи хотини Беатриса де Бурбон, дунёга келган чақалоқ эса Вацлав эди.
Нашрда қайд этилишича, ушбу ихтиро тиббиёт тарихини қайта ёзишга ундайди. Дунё тарих фанига шу пайтга қадар 1500 йиллар атрофида Швейцарияда муваффақиятли амалга оширилган ягона кесарча кесиш ҳолати ҳақида маълум эди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида ҳам кесарча кесиш операциясини ўтказиш жараёнида аёлларнинг 90 фоизи чидаб бўлмас оғриқ, қон йўқотиш ёки сепсис туфайли ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)