Facebook алгоритми ҳалокат мавзуси бўйича «қувноқ» видеони автоматик тарзда монтаж қилди, деб ёзади TJournal.
9 сентябрь куни Юта штатида яшовчи Жош Гибсон Орем шаҳрида, ўз сўзларига кўра, «ўлим келтиришига сал қолган» автоҳалокатга учраган: тўқнашувдан сўнг унинг автомобили ағдарилиб кетган ва шу ҳолатда бир неча метрга учиб кетган.
Ҳодисадан кейин Жош воқеа жойидан олинган бир нечта суратни Facebook’ка жойлади, ижтимоий тармоқ алгоритми эса уларни автоматик тарзда қувноқ мусиқа остида монтаж қилди ва роликни «Оремдаги Жума» деб атади.
Видео Жошга кулгили ва бир вақтнинг ўзида сурбет бўлиб туюлди, шу туфайли уни YouTube’га жойлади. Ролик оммалашиб кетди, уни бир кеча-кундузда чорак миллион мартадан кўпроқ томоша қилишди.
Изоҳ (0)