Исроил ҳарбийлари мамлакатнинг ҳарбий самолёти ва учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилганлиги ҳақида Сурия баёнотини рад этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Исроил томонининг қайд этишича, Сурия армияси авиазарба чоғида Исроил авиацияси томонга икки ракета учирган, бироқ нишонга теккиза олмаган.
Исроил армияси матбуот хизмати вакили майор Арье Шаликар Исроил авиацияси Суриядаги тунги операция давомида талафот кўрмаганлигини маълум қилди.
«Тунда авиациямиз Сурия артиллерия марраларига ҳужум қилгандан сўнг Сурия томонидан иккита «ер-ҳаво» туркумидаги ракета учирилди. Бироқ ҳодисанинг ҳеч бир босқичида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари учиш қурилмаларининг хавфсизлиги таҳдид остида бўлмади», — деди у.
Аввалроқ Сурия армияси Исроил ҳарбий самолёти ва учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)